Ижтимоий тармоқ элементларига эга Instagram дастури фойдаланувчиларга янги функцияни тақдим этади, у фотосуратларга ёзиладиган изоҳларнинг номақбулларини автоматик тарзда ўчириш имконини беради, дея хабар қилади «ТАСС».
TechCrunch маълумотларига кўра, янги функция фильтр ёрдамида ишлайди — аккаунт эгаси созламаларда ўзи номақбул деб ҳисоблайдиган сўз ва иборалар рўйхатини кўрсатиши керак, шунда тизим улар қўлланилган изоҳларни автоматик равишда ўчиради.
Таъкидланишича, функция фақат бизнес-аккаунтлар эгаларига тақдим этилади.
Изоҳ (0)