General Motors ва Швециянинг Bioservo компанияси GM 2012 йилда NASA билан биргаликда ишлаб чиққан RoboGlove роботлашган қўлқопини фуқаролик вариантини тайёрлаш юзасидан уринишларини бирлаштирди. RoboGlove янги кўриниши GM заводлари ёки беморларни тиклаш жараёнида фойдаланилиши мумкинлиги билдирилмоқда, дея хабар беради Motor.
Bioservo ҳам 2012 йилда роботлашган қўлқопини тақдим этганди. Лойиҳа SEM (Soft Extra Muscle — «юмшоқ қўшимча мушак») дея ном олди. Сенсорлар билан жиҳозланган қўлқоп бармоқлар ҳаракатига муносабат билдиради ва рюкзак тариқасида олиб юриш мумкин бўлган кичик бошқарув блоки ёрдамида инсонга у ёки бу буюмни ушлаб туришда камроқ куч сарфлаш имконини беради.
GM ва NASA ҳам ўз лойиҳаларида шундай ечимни қўллаган, бироқ Bioservo’дан фарқли равишда, уларнинг механик қўлқопи тузилиши жиҳатидан мураккаброқ бўлиб чиқди. Энди автоконцерн RoboGlove юмшоқ, ихчам ва камхарж бўлиши учун компания тажрибасидан фойдаланиш ниятида. Роботлашган қўлқоп оммавий тарзда пайдо бўлиши истиқболлари маълум қилинмади. General Motors дастлаб уларни ўз ишчиларида синовдан ўтказишни мўлжалламоқда.