Nokia компанияси 2013 йилда 2016 йил сентябригача ўз бренди остида смартфонлар чиқармаслик шарти билан мобил бизнесини Microsoft’га сотганди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Next Power Up нашри Nokia P1 смартфони фотосуратларини чоп этди, компания кузда айнан шу қурилмани намойиш қилиши тахмин этилмоқда.
Смартфон икки хил — пушти ва тўқ кўк рангларда чиқарилади. Унинг хусусиятлари ҳозирча аниқ эмас, бироқ дизайни анча оддий ва лўнда бўлиши маълум. Улар сув ўтказмайдиган бўлиши кутилмоқда.
Манба таъкидлашича, смартфонлар InFocus/Sharp муҳандислари иштирокида ишлаб чиқилган. Улар қандай нархда ва қачон сотувга чиқиши ҳақида хабар берилмаяпти.
Изоҳ (0)