АҚШнинг Даллас шаҳрида бўлиб ўтган отишмадан сўнг бешинчи полиция ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда Sky News’га таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Аввалроқ тўрт нафар полициячи қурбон бўлгани, етти нафари яралангани ҳақида хабар қилинганди. Отишмада гумонланувчи икки киши ҳибсга олинди. Улардан бири шаҳар ичида бомбалар ўрнатилганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 6 июль куни АҚШнинг Миннесота штатидаги Фолкон-Хайтс шаҳрида полициячи қора танли эркакнинг машинасини тўхтатиб, афроамерикаликни отиб ўлдирган эди. Ушбу воқеа қора танлиларнинг норозилигига сабаб бўлди.
Қайд этиш керакки, АҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари хизмат вазифасини ўташ чоғида ярим йил мобайнида 491 кишини отиб ўлдирди.
Изоҳ (0)