Ироқ пойтахтида содир этилган теракт қурбонлари сони 290 кишига етди. Бу ҳақда Al Mayadeen манбаларига таяниб, «Европейская правда» хабар бермоқда.
Телеканалнинг аниқлик киритишича, Бағдоддаги портлашларда 290 киши ҳалок бўлди, 180 киши жароҳатланган, яна 17 киши бедарак йўқолган.
Олдинроқ қурбонлари сони 250 кишини ташкил этаётганлиги билдирилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ироқ ички ишлар вазири Муҳаммад Салом ал-Габбон пойтахтдаги терактдан сўнг мамлакат куч тизимлари фаолиятидаги келишмовчиликлардан норозилик сифатида истефо берди.