Германия канцлери Ангела Меркель шу йил 13—14 июль кунлари Алмазбек Атамбаев таклифига биноан Қирғизистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда K-News хабар бермоқда.
Қирғизистон президенти матбуот хизматига кўра, ташриф доирасида Меркель ва Атамбаев Германия ҳамда Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва уни янада чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қилади.
«Етакчилар халқаро ва минтақавий кун тартибига оид долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашади. Музокаралар якуни бўйича Атамбаев ва Меркель иштирокидаги матбуот анжумани кўзда тутилган», —дейилади матбуот хизмати хабарида.