Ливиядаги нуфузи жиҳатидан иккинчи шаҳар ҳисобланадиган Бенгази шаҳри яқинида содир этилган портлашда 12 нафар ҳарбий ҳалок бўлди, 35 дан ортиқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, 6 июль, чоршанба куни ИШИДга мансуб худкуш миналаштирилган автомобилни портлатиб юборган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.