2016 йилги Европа Чемпионатида финалнинг биринчиси иштирокчиси аниқланди — Португалия. Ярим финалда Уэльсга қарши кураш олиб борган Криштиану Роналду жамоадошлари 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Португалия терма жамоаси Евро—2016 ярим финалига қадар бўлган 5 та беллашувнинг бирортасида асосий вақтни ғолиб сифатида якунламаганди. Уэльсга қарши беллашувда эса Фернанду Сантуш шогирдлари 2 та гол фарқи билан муваффақият қозонди.
Учрашувнинг 50-дақиқасига келиб Криштиану Роналду Португалия терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Венгрияга қарши беллашувда Криштиану 4 та Европа Чемпионатида гол урган биринчи футболчига айланиб олганди. Уэльсга қарши ўйиндаги голи билан эса Роналду Евро тўпурари Мишель Платинига етиб олди — 9 та гол.
53-дақиқада Криштиану Роналдунинг пасидан сўнг Нани ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Бу футболчи учун Евро—2016 даги учинчи муваффақиятли зарба бўлди. Роналду эса 3 та гол уришдан ташқари, 3 та голли узатмани ҳам амалга оширган.
Уэльс ўз тарихида биринчи бор Европа Чемпионатида иштирок этиб, ярим финалга қадар етиб келди. Португалия эса ўз тарихида иккинчи бор қитъа чемпионатининг финалига йўл олди. Сўнгги бор Португалия 2004 йил ўз майдонларида бўлиб ўтган Европа Чемпионатининг ҳал қилувчи ўйинида тўп сурган ва Грецияга имкониятни бой берганди.
[wpse_match id="374479" show_title=1]
Изоҳ (0)