Испанияда «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг солиқ тўлашдан бўйин товлаш иши бўйича ҳукм чиқарилди. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар бермоқда.
Лионель ва унинг отаси Хорхе молиявий фирибгарликлар учун 21 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Мессининг оиласи 2007–2009 йилларда 4,1 миллион евро миқдоридаги солиқни тўлашдан бўйин товлаган.
Бу иш улар билан биринчи марта содир бўлгани (улар рецидивист ҳисобланмайди) ва жазони ўташ муддати икки йилдан кам бўлгани учун Месси ҳам, унинг отаси ҳам жазони ўтамайди.
Эслатиб ўтамиз, Хорхе Месси ўғлининг шартномаларни ўқимай, уларга имзо чекишини айтганди. Лионель Месси судда молиявий фирибгарликлар ҳақида ҳеч нарса билмаслигини ва фақат футбол ўйнашга эътибор қаратганини таъкидлаб ўтганди.
Изоҳ (0)