7 июлнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистонда эпидемиологик барқарорлик борасида хавотирга ўрин йўқлиги маълум қилинди. Куйдирги?! Ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ.
2. Бағдоддаги теракт қурбонлари сони 290 кишига етди. Йилнинг энг аянли теракти.
3. Гепатит инсоният учун асосий хавф деб тан олинди. Вирусли гепатитлар натижасидаги ўлим миқдори 23 йиллик даврда 63 фоизга кўпайган.
4. Интернетга Қирғизистон президентининг янги мусиқий клипи жойланди. Қирғизистон билан боғлиқ бошқа хабар ҳам бор — Ўзбекистоннинг Иссиқкўлдаги собиқ пансионатлари қайта номланди.
5. Хонанда Лола: Бу байрамни болалигимдан яхши кўраман! Бир кун аввал у #arafamuborak хештеги билан хабар қолдирган эди.
Бугун футбол! «Дарё» Германия — Франция учрашувидан матнли онлайн уюштиради. Сизнингча, ким ғалаба қозонади — Германиями ё Франция?
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.