Яқинда АҚШ бутун дунё бўйлаб матбуот эркинлиги чекловларига қарши курашишга қаратилган чора-тадбирлар пакетини ишлаб чиқади. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байденнинг Оқ уй сайтида чоп этилган баёнотида айтилади.
“Келгуси ҳафталарда мен бутун дунё бўйлаб журналистларнинг ноқонуний ҳибсга олиниши мисолида, матбуот эркинлигига бўлган глобал тазйиқларга қарши курашишга қаратилган бир қатор маъмурий чораларни кўраман”, деди Байден.
Ушбу чора-тадбирлар виза беришни чеклаш, шунингдек, “матбуотни бўғаётганларга” қарши санкцияларни ўз ичига олади. АҚШ президенти 2023 йил журналистлар учун “энг ҳалокатли йил” бўлганини, жумладан, Ғазодаги жангларни ёритаётган фаластинлик мухбирларнинг кўпи ҳалок бўлганини таъкидлади.
Изоҳ (0)