Швециянинг Малмо шаҳрида 27 апрелдан 3 майга қадар Tepe Sigeman 2024 турнири бўлиб ўтди.
Нодирбек Абдусатторов, Аржун Эригаиси, Винсент Кеймер, Жу Венжун, Петер Свидлер, Антон Коробов, Нилс Гранделиус ҳамда Марк Андриа Мауриззи каби 8 нафар гроссмейстер иштирок этган турнир ўз якунига етди.
Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов асосий даврада 4,5 очко жамғарган эди.
Тайбрекда эса Петер Свидлер ҳамда Аржун Эригаисини мағлубиятга учратиб, турнир чемпионига айланди.
Изоҳ (0)