Иссиқкўлдаги собиқ ўзбек пансионатларига янги қирғизча номлар берилди, улар 2016 йил баҳорида Қирғизистонга қайтарилган эди, деб ёзади KNews.
Хусусан, «Роҳат» пансионати — «Алтин жай», «Дилором» — «Эне-Сай», «Олтин қум» эса «Бостери» деб номланди. Фақат «Бўстон» пансионати ўз номини сақлаб қолди.
Шунингдек, дам олиш уйлари филиалларига бошлиқлар тайинланди.
Иссиқкўлдаги ушбу тўртта пансионат бунгача ўзбекистонлик тадбиркорларга тегишли бўлган, 2016 йил 4 апрелда эса Қирғизистон ҳукумати томонидан миллийлаштирилган.
Изоҳ (0)