7 июль, пайшанба куни бутун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 7 июль куни кундузи Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +20...+25 даража илиқ, Тошкент шаҳрида +35...+37 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ҳарорати +38 даражагача, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса +40 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)