Ўзбекистонда 8 июль, жума куни ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати аввалги кунларга нисбатан кўтарилади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 8 июлга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +10...+15 даража, Тошкент шаҳрида эса +20...+22 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечаси ҳаво ҳарорати +18...+23 даража, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятарида эса +22...+27 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
8 июль куни кундузи Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +22...+27 даража илиқ, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида +33...+38 даража иссиқ бўлади.
Шу куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати +40 даражагача, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса +41 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.