Хонанда Лола 5 июль, сешанба куни Instagram’даги саҳифасида #arafamuborak хештеги билан хабар қолдирди. Хабарга илова қилинган суратда ўчоқдаги қозонда дамланаётган палов тасвирланган.
«Бугун барча хонадонларда шундай манзара! Хонадонларимиздан қувонч, қалбимиздан эса хотиржамлик аримасин! Ўйлаганларимизнинг бари рўёбга чиқсин, азизларим!», — деб ёзган Лола, хабари якунига #arafamuborak хештегини қўшиб қўйган.
6 июль, чоршанба куни Ўзбекистонда Рамазон Ҳайити нишонланмоқда. Ҳайитдан бир кун аввал — арафа куни Ўзбекистондаги аксарият хонадонларда палов тайёрланиши ва бу таомни қўшниларга улашиш одат тусига кирган.
Изоҳ (0)