Хонанда Лола дин ва эътиқод масаласида Лайлат ул-қадр кечасида Instagram’даги саҳифасида ёзиб қолдирган хабарини ўчириб ташлади. Хабар нима сабабдан ўчириб ташлангани номаълум.
Лоланинг Instagram саҳифасидаги ҳозирча сўнгги фотохабарда у барчага дам олиш кунларини яқинлар даврасида ўтказишни тилагани, ўзи эса ўз яқинларини соғингани ҳақида ёзилган.
«Оилам — менинг бахтим, муҳаббатим, омадим!», — деб ёзади Лола ўзининг сўнгги Instagram-хабарида. Хабар остида фойдаланувчилар айнан дин ва эътиқод масаласида қизғин муҳокамалар олиб бораётганига гувоҳ бўлиш мумкин.
Лайлат ул-қадр кечасида хонанда Лоланинг Instagram саҳифасида фаол мунозараларга сабаб бўлган хабар эълон қилинган эди. Унда хонанда ўз эътиқоди масаласида фикр билдирган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)