Эрон диний раҳнамоси Ояталлоҳ Али Хоманаий АҚШ, Буюк Британия ва Исроил махсус хизматларини минтақада террорчиликни яратиш ва ўстиришда айблади. Бу ҳақда у Рамазон Ҳайити муносабати билан қилган маърузасида айтиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС».
«Афсуски, Ироқ, Туркия, Бангладеш ва минтақанинг қатор бошқа давлатларидаги терактлар бугунги байрам тафтини сўндирмоқда. Экстремистлар ўз хўжайинларининг топшириғига кўра ‘асл ислом’ тушунчасини ‘сохта ва бузилган ислом’ тушунчаси билан алмаштириб қўймоқчи. Бу жиноятлар АҚШ, Буюк Британия ва сионистик режим (Исроил) террорчиларга кўрсатаётган ҳомийлик самарасидир. Айнан улар террорчиликни ўстирди», — деди Хоманаий.
Шунингдек, у Сурия, Ироқ ва Ливияда ҳарбий ҳаракатлар давом этаётганидан афсусдалигини билдирди.
Изоҳ (0)