Ереван фуқароси икки ёшли ўғлини тинчитиш учун уни гиламга ёпиштириб қўйди, дея хабар бермоқда «News.аm».
Боланинг онаси айтишича, ота ўғлини ухлатишга уринган, аммо у ҳадеб типирчилайверган, шунда ота болани гиламга ёпиштириб қўйишга қарор қилган. Натижада боланинг бош териси жиддий шикастланган.
Таъкидланишича, ҳодиса январь ойида содир бўлган, бироқ аёл ўша пайтда эридан ҳайиққани туфайли, бу ҳақда энди айтиб беришга жазм қилган. Айни пайтда эр-хотин ажралиб, алоҳида яшамоқда.
Изоҳ (0)