Швейцария ҳарбий-ҳаво кучларининг F-18 самолётлари портлаш хавфи туфайли Исроилнинг El Al авиакомпанияси йўловчи лайнерини тўхтатиб қолиш учун сафарбар қилинди, деб ёзади Le Matin. Самолёт Нью-Йорк — Тель-Авив йўналиши бўйича рейсни амалга ошираётган эди.
Бортдаги теракт хавфи ҳақидаги ахборот Швейцария ҳарбийларига франциялик ҳамкасбларидан келиб тушди, улар эса бу маълумотни, ўз навбатида аноним манбалардан қўлга киритган. Швейцария билан чегарагача лайнерни Франция қирувчилари кузатиб борди.
Швейцариянинг F-18 самолётлари Исроил лайнерига Австрия билан чегарагача ҳамроҳлик қилди, у ерда эса эстафетани Австрия тутувчи самолётлари қабул қилиб олди.
El Al авиакомпанияси ўз лайнери бортида портловчи қурилма борлигини инкор қилди. Эҳтимолий теракт ҳақидаги маълумотни Швейцариянинг ушбу ҳудудда ҳаво ҳаракатини ташкиллаштириш учун жавобгар бўлган Skyguide компанияси ҳам тасдиқламади.
Изоҳ (0)