АҚШ президенти Барак Обама Шимолий Каролина штатидаги сайловчилар олдидаги чиқиши чоғида тўпланганларни Демократлар партияси номзоди Ҳиллари Клинтон учун овоз беришга чақирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Ҳиллари Клинтонга ишонганим учун бугун шу ерда турибман. Унга эстафетани беришга тайёрман, унинг ўзи ҳам бунга шай турибди. Президент кабинетини эгаллашга у сингари тайёргарлиги бўлган бирор кишини билмайман», — дея таъкидлади Обама.
Обама ва Клинтон Шимолий Каролинага президент самолётида бирга учиб келди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ расмийлари шахсий компьютер серверидан хизмат ёзишмаларини олиб бориш учун фойдаланган Ҳиллари Клинтонга нисбатан жиноий айблов эълон қилиш ниятида эмаслиги билдирилганди.
Изоҳ (0)