Яманнинг Адан шаҳри аэропорти яқинидаги ҳарбий базада икки худкуш автомобилларини портлатиб юборгани оқибатида камида 6 нафар аскар ҳалок бўлди. Яна бир неча ўнлаб аскарлар жароҳат олди, дея хабар беради «РБК».
Reuters манбаларига кўра, портлашлардан сўнг 20 га яқин жангари база ҳудудидаги аскарларга ҳужум қилди. Ҳарбийлар ва жангарилар ўртасида отишма бўлиб ўтди. Мазкур тўқнашув қурбонлари ва жабрдийдалари ҳақида маълум қилинмаган.
Ҳозирча ҳеч бир террорчи гуруҳ юз берган ҳодиса учун жавобгарликни зиммасига олмади.
Изоҳ (0)