Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду шахсий шифокор билан ишлаш учун рухсат олди, деб хабар берди «Чемпионат» АС нашрига таяниб.
Нашрнинг маълум қилишича, Роналдунинг кўнгли «Реал» шифокорларининг фаолиятидан тўлмаган. Шу тариқа у шахсий доктори билан ишлаш масаласини узайтирилиши кутилаётган шартноманинг асосий шартларидан бири сифатида белгилаб қўйган.
«Қироллик клуби» президенти Фларентино Перес аввалбоши масалага жиддий эътибор қаратмаганди. Бироқ «Реал» Криштиану билан шартномани 2020 ёки 2021 йилга қадар тузишни истаётган бир пайтда президент ҳужумчининг талабига рози бўлишдан бошқа чора топа олмади.
Роналду талабининг қондирилиши клубнинг бошқа футболчиларига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин экани инкор этилмаяпти. Натижада «Реал»да фаолият олиб бораётган етти нафар физиотерапевтнинг барчаси ишдан кетиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Маълумот учун, Криштиану Роналдунинг «Реал» билан шартномаси 2018 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Изоҳ (0)