Испаниялик журналистнинг футбол бўйича Португалия термаси ҳужумчиси Криштиану Роналду томонидан жаҳл устида кўлга улоқтирилган микрофонини ғаввос ёрдамида топишди, деб ёзади «ТАСС».
Ҳодиса Португалия термасининг Венгрияга қарши учрашуви олдидан рўй берди. Correio da Manhã нашри мухбири терма жамоа футболчилари сайр қилиб юрганида Роналдунинг олдига келиб, «Венгрияга қарши ўйинга тайёрмисиз?» деб савол берди. Роналду эса унинг қўлидан микрофонни тортиб олиб, кўлга отиб юборди.
Роналду бир неча бор Correio da Manhã’ни унинг шахсий ва оилавий ҳаётига оид ёлғон маълумотлар тарқатганликда айблаган. Шу сабабли 31 ёшли футболчи Correio da Manhã мухбирлари саволларига ҳеч қачон жавоб бермасликка қарор қилган.
Изоҳ (0)