Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 5 июль куни ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 5 июлга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +10...+15 даража, Тошкент шаҳрида +21...+23 даража, қолган ҳудудларда +23...+25 даражагача илиқ бўлади.
5 июль куни кундузи тоғли жойларда ҳаво ҳарорати +20...+25 даража, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида +35 даражагача, қолган ҳудудларда +38 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.
5 июлга ўтар кечаси ва 5 июль куни кундузи Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қисқа муддат ёмғир ёғиши мумкин, тоғли ҳудудларда эса ёмғир билан бирга момақалдироқ ҳам бўлиши эҳтимоли бор.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)