Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Кенгаши ўз фуқаролари учун интернетга кириш имкониятини чекловчи мамлакатлар қораланган резолюцияни қабул қилди, деб ёзади «Газета.ru». Резолюция «кишилар офлайнда эга бўлган ҳуқуқларга онлайнда ҳам риоя қилиниши керак»лиги ҳақидаги аввалги баёнотга таянади.
Кенгашнинг кўпчилик аъзолари ушбу резолюция қабул қилинишини ёқлаб овоз берди, Россия, Хитой, Саудия Арабистони, Жанубий Африка ва Ҳиндистон эса унга қарши чиқди.
Бундай резолюциялар фақат тавсиявий хусусият касб этиб, юридик кучи бўлмаса-да, улар катта сиёсий кучга эга ҳамда кўпинча БМТга аъзо мамлакатлар ҳукуматларига босим ўтказишнинг самарали усули ҳисобланади.
Изоҳ (0)