Москванинг «Внуково» аэропортидан Владивостокка учиши лозим бўлган рейс 6 соат кечикиш билан парвоз қилди. Гувоҳларга кўра, рейс йўловчиси бўлган аёл охирги дақиқада самолётни тарк этган ва буни ажрашмоқчи бўлгани билан изоҳлаган, дея хабар беради TJournal.
Мазкур рейсда учган Елена Штейникованинг билдиришича, йўловчи аёллардан бири ажралишга аҳд қилгани учун Владивостокка учмасликни лозим топган ва шу сабабли барча йўловчилар қайта текширувга жўнатилган.
Владивостокка учиб келгач, Штейникова рейсни амалга оширган «Россия» авиакомпанияси ҳодисани ошкор этмаслик ва тўхталиш сабабчиси бўлган аёлни жазоламасликка қарор қилганига ҳақида маълум этди.
Изоҳ (0)