Швециялик ҳарбийлар Болтиқ денгизида НАТОнинг Baltops-2016 машғулотлари ўтказилиши чоғида мамлакат ҳаво чегараси номаълум учувчисиз учар қурилмалар томонидан бузилганини қайд этди. Бу ҳақда Швеция мудофаа вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Филип Саймон маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Dagens Nyheter нашрига кўра, чегара бузилиши билан боғлиқ икки ҳодиса 10—13 июнь кунлари кечки пайт Уте оролида содир бўлган. Бу пайтда мазкур ҳудудда Швеция ва Финляндия денгиз пиёда аскарлари америкалик, британиялик ва немис ҳарбийлари билан биргаликда қўшма манёврлар ўтказаётганди. Бу пайтда машғулотлар ҳудудида парвоз қилиш ман этилганди.
Ҳарбийлар қурилмалар қайси давлатга тегишли эканлиги, улар аниқлангандан сўнг қандай ҳаракатлар амалга оширилганини маълум қилмади.
Изоҳ (0)