Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий мамлакатда ўлимга ҳукм қилинган барча террорчиларни зудлик билан қатл этишга буйруқ берди. Бу ҳақда «Ас-Сумария» телеканали маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Телеканал маълумотларига кўра, ал-Ободий адлия вазирлигига тегишли кўрсатмани берган.
Эслатиб ўтамиз, мамлакат пойтахти Бағдодда 2 июлдан 3 июлга ўтар кечаси содир этилган портлашлар қурбонлари сони 200 кишидан ошди. Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинган.
Изоҳ (0)