Хитой миллий нефть-газ корпорациясининг (CNPC) 1997 йилдан буён Қозоғистон иқтисодиётига киритган инвестициялари ҳажми 30 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев корпорация директорлар кенгаши раиси Ван Илинь билан учрашув чоғида маълум қилди, деб ёзмоқда «ТАСС».
«1997 йилдан буён компания иқтисодиётимизга 10 миллиард доллар инвестиция киритди, яна 20 миллиард доллар нефть конлари разведкасига, нефть ва газ қувурлари қурилишига тикди. Бу жуда катта инвестиция», — таъкидлади давлат раҳбари.
Учрашувда корпорациянинг республикадаги фаолияти муҳокама қилинди, шу жумладан, унинг Қашаған лойиҳасидаги иштироки, шунингдек, Қозоғистон газининг Хитойга экспорти кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)