Қозоғистон пойтахти Остона аҳолиси сони 6 июлда нишонланадиган Шаҳар куни арафасида миллион кишига етди. Бу ҳақда 4 июль, душанба куни мамлакат президенти Нурсултон Нарзарбоев «Отамакон» этно-мемориал мажмуидаги байроқ кўтариш маросимида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Бениҳоя қувонч билан бугун Муҳаммадёровлар оиласида Остонанинг миллионинчи фуқароси дунёга келганини эълон қиламан. Энди Остона аҳолиси миллион киши бўлган шаҳар», — дея таъкидлади Назарбоев.
Маълумот учун, пойтахтни Олмаотадан Оқмолага кўчириш тўғрисидаги қарор Қозоғистон Республикаси олий кенгаши томонидан 1994 йил 6 июлда қабул қилинди. 1998 йил 6 майда Оқмола номи Остона дея ўзгартирилди.
Изоҳ (0)