Европа чемпионати бошланишидан аввал ва у давом этаётган вақтда футболчилардан олинган 1818 та допинг-намуналарнинг барчаси салбий натижа берди, деб ёзади «Интерфакс» УЕФА матбуот хизматига таяниб.
Допингга қарши дастур 2016 йил 1 январда старт олди. Матчлар вақтида ва улар тугаганидан сўнг 354 та допинг-намуна олинди, яна 1464 таси эса мусобақа вақтидан ташқарида, яъни Европа чемпионати бошланишидан аввал ва ўйинлар орасида топширилди.
Футбол бўйича XV Европа чемпионатининг финал мусобақаси Францияда бўлиб ўтмоқда. 51 та ўйиндан 44 таси ўтиб бўлди.
Изоҳ (0)