Покистон шимоли-ғарбидаги кучли сув тошқини оқибатида камида 30 киши, жумладан, аёллар ва болалар қурбон бўлди. Бундан ташқари, 35 киши жароҳат олди ва ўнлаб кишилар бедарак йўқолди. Бу ҳақда, «Синьхуа» агентлиги маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Маҳаллий ОАВ ва мансабдорларнинг маълум қилишича, Пахтунхва вилоятида жойлашган Читрал туманида масжид ва 30 та уйни сув тўлиғича оқизиб кетган.
Ҳодиса 2 июль, шанба куни одамлар масжидда ибодат қилаётган пайтда юз берган.
Қутқарув операцияларига армия ва махсус хизматлар жалб этилган. Қутқарув жамоалари ўтган кечадан буён давом этаётган кучли ёмғирлар туфайли муаммоларга дуч келмоқда.
Изоҳ (0)