Бангладеш пойтахти Даккадаги ресторанга ҳужумда ҳалок бўлганлар орасида АҚШ фуқароси ҳам бор. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Жон Кирбининг 2 июль, шанба куни тарқатилган баёнотида маълум қилинди, деб хабар беради «ТАСС».
«Биз америкалик фуқаро мазкур ҳужум давомида ўлдирилганлигини тасдиқлаймиз. Бангладеш ҳукумати билан яқин алоқадамиз. Расмийларга ҳужумга алоқадор кимсаларни жавобгарликка тортишга қаратилган ҳаркатларида ёрдамимизни таклиф этдик», — деб таъкидланади баёнотда.
АҚШ маъмурияти номидан Даккада қурбон бўлганларнинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирган Кирби Бангладешда ҳалок бўлган фуқаронинг шахси ва у мазкур мамлакатда нима билан шуғулланганига аниқлик киритмади.
Изоҳ (0)