Канаданинг Манитоба провинциясидаги Виннипег шаҳри яқинида кичик самолёт қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Полиция манбаларига кўра, Piper-PA 28-140 русумидаги самолёт Линкрест аэропортидан парвоз қилгани заҳоти ҳалокатга учраган. Унинг бортида бўлган икки кишининг шахси ошкор этилмаяпти.
20 йил аввал чиқарилган ҳаво кемаси техник соз ҳолатда бўлган. Уни тажрибасиз учувчи бошқаргани ва хатога йўл қўйган бўлиши мумкинлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)