АҚШ Федерал қидирув бюроси 2 июль, шанба куни мамлакат президентлигига Демократик партиядан даъвогар Ҳиллари Клинтонни АҚШ Давлат департаменти лавозимидаги фаолияти чоғидаги электрон хатлари борасида сўроқ қилди. Бу ҳақда The New York Times унинг сайлов кампанияси вакили Ник Меррилга таяниб маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Унинг сўзларига кўра, суҳбат ихтиёрий хусусиятга эга бўлган. «Клинтон адлия вазирлигига ёрдам бериш имкониятидан мамнун бўлди», — дея аниқлик киритди Меррил.
У ўтказилган сўроқ тафсилотларига тўхталмади, бироқ суҳбат ФҚБнинг Вашингтондаги бош бошқармасида тахминан 3,5 соат давом этганини айтди.
Клинтон Давлат котиби лавозимида хизмат ёзишмаларини шахсий почта манзили орқали олиб боргани ҳақидаги шов-шув 2015 йил мартида юзага келди. У шахсий электрон почтаси орқали махфий маълумотларни жўнатганини рад этди.
Изоҳ (0)