Бағдоднинг икки туманида содир этилган терактларнинг қурбонлари сони 172 кишини ташкил этди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«ИШИД терактларидан ҳалок бўлганлар сони — 172 киши », — маълум қилинди «Халқ сафарбарлик кучлари» ташкилотининг Twitter’даги саҳифасида.
Шунингдек, 196 киши яраланди.
Илгарироқ қурбонлар сони 80 кишига етгани билдирилганди.
Ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олган ИШИД бундан кўзда тутилган мақсад Каррада ва Шаъб каби шиалар истиқомат қиладиган туманлар эканлигини маълум қилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)