Россиянинг Туркия ҳарбийлари уриб туширган Су-24 самолёти учувчиси, марҳум Олег Пешковнинг оиласи Туркиядан ҳеч қандай товон қабул қилмайди. Бу ҳақда «Говорит Москва» радиостанциясига берган интервьюсида марҳумнинг укаси Павел Пешков баёнот берди, деб ёзмоқда «ТАСС».
«Албатта йўқ, бўлмаган гап. Ҳеч ким Туркиядан товон талаб қилиш ниятида эмас. Наҳот биз ҳозир қандайдир товон сўраб ўтирсак? Хаёлимизга ҳам келгани йўқ. Улар товон бераман деса ҳам ҳеч ким олмайди. Бу шунчаки шармандали эмас, бу аянчли ҳамдир», — деди у.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Туркиянинг Кемер курорти расмийлари Пешковнинг оиласига шаҳардан уй совға қилиш ниятини билдирган эди.
Изоҳ (0)