Афғонистон шарқидаги Нангархар провинциясида авиазарбалар натижасида ИШИД радикал гуруҳининг камида 16 нафар жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлигига таяниб, Khaama Press агентлиги хабар берди, деб ёзади «РИА Новости».
Шунингдек, вазирлик баёнотида айтилишича, ҳаво операцияси чоғида жангариларнинг транспорт воситаси ва қурол-яроғлари ҳам йўқ қилинган.
Афғонистондаги вазият сўнгги ойларда сезиларли равишда ёмонлашди. Бунгача мамлакат қишлоқ ҳудудларининг кўп қисмини босиб олган «Толибон» ҳаракати йирик шаҳарларга ҳужум бошлади. Шунингдек, мамлакат ҳудудидаги ИШИД таъсири ҳам ўсди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)