Бразилиянинг Лондрина шаҳри (Парана штати) федерал суди WhatsApp мобил дастурига эга бўлган Facebook компанияси ҳисобларидаги 19,5 миллион реални (6,1 миллион доллар) блоклаб қўйиш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда, Globo телеканали 30 июнь, пайшанба куни маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Ушбу қарорнинг чиқарилишига мессенжер вакилларининг Марказий Америка мамлакати ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига баъзи фойдаланувчиларнинг ёзишмаларини қўлга киритиш имконини бермаганлиги сабаб бўлди.
Май ойи бошида Бразилия мобил алоқа операторлари 72 соат давомида бутун мамлакат ҳудудида WhatsApp’ни блоклаш ҳақидаги талабдан иборат кўрсатма олган эди. Санкти-Спритус штати судьяси Марсела Монталваунинг қарори мессенжер эгаларининг гиёҳванд моддалар контрабандаси бўйича жиноят ишини суриштиришда ҳукумат билан ҳамкорлик қилишдан бош тортганлиги билан боғлиқ. Ҳуқуқ-тартибот органлари мобил дастурдан фойдаланган гумонланувчиларнинг музокаралари ҳақидаги маълумотни қўлга киритишга уринди. Бироқ компания фойдаланувчиларнинг ёзишмаларини ўзи ҳам қўлга кирита олмаслигини маълум қилган.
WhatsApp’нинг апелляциясидан кейин мессенжердан фойдаланиш ўрнатилган 72 соат тугамасдан қайта тикланганди.
Изоҳ (0)