Тожикистонда яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳга қўйилган тақиқ ва турмуш қурувчи шахсларга тиббий кўрикдан ўтиш мажбуриятини юкловчи низом кучга кирди, деб ёзади «Интерфакс».
Аввалроқ республика оила кодексига тўлиқ ва нотўлиқ (отаси ёки онаси умумий бўлган) ака-ука ва опа-сингиллар, ака-ука ва опа-сингилларнинг болалари, амаки-тоға ва жиянлар, амма-хола ва жиянлар ўртасидаги никоҳлар тақиқланиши ҳақида тузатишлар киритилган эди. Бир аёлнинг сути билан боқилган шахслар ўзаро турмуш қуриши ҳам ман қилинган.
Бундан ташқари, никоҳдан олдин мажбурий тиббий кўрикдан ўтиш ҳақидаги модда кучга кирди. Энди оила қуриш учун зарур ҳужжатлар рўйхатидан тиббий кўрикдан ўтганлик тўғрисидаги маълумотнома ҳам ўрин олди.
Изоҳ (0)