Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти ва бош вазири, шунингдек, Дубай ҳукмдори Шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум Дубай саноатини ривожлантириш бўйича 75 та ташаббусдан иборат янги тараққиёт стратегиясини тасдиқлади. Бу ҳақда UAE Inside хабар берди.
Стратегия бешта асосий вазифадан иборат, булар ишлаб чиқариш секторининг маҳсулдорлигини ошириш, инновацияларни ривожлантириш, Дубайни халқаро фирмалар учун марказий ишлаб чиқариш пунктига айлантириш ва бошқалардир. Буларнинг барчасига 44 миллиард доллар ажратилади.
Стратегия олтита энг муҳим секторларни ривожлантиришни кўзда тутади, булар — аэрокосмик, денгиз, алюминий ва бошқа металларни ишлаб чиқариш, фармацевтика ва тиббий ускуналар, озиқ-овқат ҳамда саноат ускуналари сектори.
Изоҳ (0)