Рамазон ойи давомида ҳар куни 16:00 да Абу-Дабининг Abu Dhabi Corniche туманидаги 59-вилла олдида оломон тўпланади. UAE Inside ёзишича, сўнгги ўн йил давомида шахсини ошкор қилишни истамаган вилла эгаси ҳар йили Рамазон чоғида ўз ҳисобидан Абу-Дабининг 4000 дан ортиқ ишчи ва бошқа истаган фуқароларига овқат беради.
Ушбу виллада 40 йилдан буён яшаб келаётган Абдул Қодир исмли киши айтиб беришича, Рамазон ойида ҳар куни 25 киши тонгги 5 да таом тайёрлашни бошлаб, 15:00 дагина тугатади.
Ҳар куни вилла хўжайини меҳмонларни сийлаш учун 450 кг гуруч, 400 кг гўшт ва 100 кг сабзавот сарфлайди.
XPress нашрига берган интервьюсида аноним бўлиб қолиш истагини билдирган вилла хўжайини эҳтиёжмандларга ёрдам бериш ҳар бир мусулмоннинг бурчи эканлигини таъкидлади. «Биз одамларни дини ёки миллатига қараб ажратмаймиз. Ҳар қандай киши виллага келиб, меҳмон бўлиб кетиши мумкин», — деди у.
Изоҳ (0)