Ирландиянинг BioEnergy компанияси Ирландия ва Корк яқинида товуқ ахлатидан асосий хом ашё сифатида фойдаланиб, биогаз ишлаб чиқарувчи иккита йирик электр станцияларини қуриш бўйича режаларини эълон қилди, деб ёзади «ТАСС».
Ҳар бир станциянинг қуввати 3 МВт бўлиши кутилмоқда, бу йилига 4 мингта уйни иситиш учун етарли бўлади. Бизнесменлар лойиҳани амалга оширишга йил охиригача киришмоқчи, ундан аввал маҳаллий ҳукуматлар билан барча тафсилотларни келишиб олиши керак.
Лойиҳага киритиладиган инвестициялар ҳажми 50 миллион еврога баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)