Буюк Британиянинг Евроиттифоқдаги аъзолиги масаласида янги рефередум ўтказилиши қўллаб-қувватланган петициядан тахминан 77 минг сохта имзо олиб ташланди. Бу ҳақда парламентнинг петициялар бўйича қўмитаси маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Биз ҳужжатга фирибгарлик йўли билан қўшилган 77 мингга яқин имзони чиқариб ташладик. Петиция шубҳа уйғотиши мумкин бўлган ҳаракатлардан холи бўлишини кузатишда давом этамиз», — дея таъкидланган қўмита хабарида. Олдинроқ мазкур қўмита раиси Хелен Жонс петициядаги аксарият имзолар сохталаштирилгани ҳақидаги даъволар муносабати билан текширув бошлангани ҳақида билдирганди.
Янги референдум ўтказиш зарурати тўғрисидаги петиция Буюк Британия тарихида энг оммавийси бўлди: охирги маълумотларга кўра, чиқариб ташланган имзоларни ҳам инобатга олганда ҳозиргача уни 3,272 миллион киши имзолади.
Изоҳ (0)