Ямандаги инқирозни бартараф этиш томонлари ҳукумати Колумбия Инқилобий қуролли кучлари (FARC) билан тинчлик шартномаси имзолаган Колумбиядан ўрнак олиши лозим. Бу ҳақда БМТ бош котиби Пан Ги Мун Кувайтда Яманнинг икки делегацияси билан учрашуви чоғида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Бу ерга Колумбия ҳукумати ва Инқилобий қуролли кучлар ўзаро шартнома имзолаган Гаванадан келдим. Мазкур шартнома узоқ давом этган курашга барҳам берди. Ваҳоланки, минглаб кишилар бу кураш қурбони бўлган, кўпчилик мамлакатда тинчлик ўрнатилишидан умидини узиб қўйганди», — дея таъкидлади Пан Ги Мун.
Бош котиб Куба пойтахтида имзоланган келишув сиёсий ярашувга мойилликни намойиш этиб, қуролли можароларни бартараф қилиш мумкинлигига яққол далил эканлигини билдирди.
Изоҳ (0)