АҚШ қийноқларни қўллаш амалиётига ҳеч қачон қайтмаслиги керак. Бундай баёнот билан АҚШ президенти Барак Обама Қийноқ қурбонларини қўллаб-қувватлаш халқаро куни муносабати билан чиқиш қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Бош қўмондон сифатида тўплаган тажрибам менинг АҚШ қийноқларни қўллаш амалиётига ҳеч қачон мурожаат қилмаслиги керак, деган маслагимни кучайтирди, холос, — дейилади Оқ уй тарқатган хабарда. — Бу репрессив режимларга дадиллик берган, террорчиларни ёллаш ва экстремизмни тарқатиш учун баҳона бўлиб хизмат қилган, шунингдек, АҚШнинг дунёдаги яхшилик кучи сифатидаги обрўсига зиён келтирган бўларди».
Президент сўзларига кўра, АҚШ «ўтмишдаги хатоларини тан олиб», бутун дунёга одамлар билан инсоний муносабатда бўлиш услубларини тарқатишда ёрдам берди.
2014 йил охирида АҚШ Конгресси мамлакат махсус хизматлари томонидан террорчиликда гумон қилинаётган шахсларга нисбатан қийноқлар қўллангани ҳақида расмий ҳисобот эълон қилган, шундан сўнг президент Барак Обама «Америка қадриятларига тўғри келмайдиган» бундай услублардан ортиқ ҳеч қачон фойдаланилмаслигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)