Британия ҳукумати имкон қадар тезроқ Европа Иттифоқи таркибидан чиқиш жараёнини бошлаб юбориши лозим. Бу Европа Кенгаши раҳбари Дональд Туск, Европарламент президенти Мартин Шульц, Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер ва ҳозирда ЕИга раислик қилаётган Нидерландия бош вазири Марк Рюттенинг қўшма баёнотида таъкидланди, деб хабар бермоқда «РБК».
Ҳужжат Европа Кенгашининг расмий сайтида чоп этилди.
«Биз Бирлашган Қироллик ҳукумати Британия халқи иродасини бажаришга, бу жараён қанчалик оғриқли бўлишидан қатъий назар, имкон қадар тезроқ киришишини кутмоқдамиз. Бунинг пайсалга солиниши ноаниқликни узайтириб юборади», — дейилади баёнотда.
Мавзуга оид:
- Буюк Британия аҳолиси Евроиттифоқдан чиқишни ёқлаб овоз берди
- Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон истеъфога чиқади
- Тони Блэр Британиянинг ЕИдан чиқиши фавқулодда оқибатларга олиб келишини айтди
- Испания ташқи ишлар вазири Brexit’дан сўнг Гибралтарни биргаликда бошқаришни таклиф қилди
- Хитой томонларни Brexit’га вазмин муносабатда бўлишга чақирди
- Ангела Меркель Буюк Британиядаги референдум натижаларига изоҳ берди
- Brexit’дан сўнг Шотландияда ҳам янги референдум ўтказилиши мумкин
- Франсуа Олланд Brexit’дан сўнг Еврозонани мустаҳкамлаш лозимлигини айтди
Изоҳ (0)