Россиянинг Нижегород вилояти ҳудудида Африка чўчқа ўлати тарқалиши қайд этилди. Бу ҳақда «Россельхознадзор» бошқармасига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
«Вафот этган чўчқадан олинган патологик материал лаборатория текширувидан ўтказилганида Африка чўчқа ўлати ташхиси қўйилди», — дейилади муассаса хабарида. Ҳолат Дивеевский туманидаги Яковлевка қишлоғида жойлашган шахсий ёрдамчи хўжалик ҳудудида кузатилган.
Айни пайтда эпизоотик ўчоқни йўқ қилиш ва Африка чўчқа ўлати тарқалишига йўл қўймаслик бўйича тадбирлар ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)