АҚШнинг Миннесота штатида шу йилнинг 21 апрель куни вафот этган хонанда Принснинг мероси бўйича суд ишида унинг юзлаб миллион долларига даъвогарлик қилганлардан бири қаллоб бўлиб чиқди ва даъвогарлар сафидан чиқарилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
22 июнь, чоршанба куни бўлиб ўтган судда Принснинг меросига 15 киши даъвогарлик қилаётгани маълум бўлди. Улардан бири қаллоб экани собиқ хонанданинг мулкини вақтинча ўз бошқарувига олган Bremer Trust ишонч компанияси тақдим қилган ДНК таҳлили орқали аниқланди.
Изоҳ (0)